НАЖМИДДИН ҚУТЛУҒ ТЕМУР БОШҚАРУВИ ДАВРИДА ХОРАЗМ (ИБН БАТТУТАНИНГ “САФАРНОМА” АСАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ АСОСИДА)

Authors

  • Азимхўжа Атаходжаев

DOI:

https://doi.org/10.5281/zenodo.15487051

Abstract

Мақолада Марказий Осиёнинг 1219-1221 йиллардаги мўғуллар босқинидан сўнг Чингизхон томонидан амалга оширган ҳудудий тақсимотининг муаммоли жиҳатлари баён этилган. Тақсимоти натижасида Хоразмнинг жануби-шарқий қисми Чиғатой улусига, шимоли-ғарбий қисми аввал Жўжи улусига, сўнг Ботухон тасарруфи (Олтин Ўрда)га ўтишининг сиёсий ва иқтисодий оқибатлари кўрсатиб ўтилган. Чиғатой тасарруфидаги Хоразмнинг инқирозли ҳолати ҳамда Олтин Ўрда  хони Ўзбекхон томонидан Хоразмга ноиб этиб тайинланган Нажмиддин Қутлуғ Темур бошқаруви даврида Хоразмнинг ривожланиш босқичи XIV асрда яратилган араб тили манба – мағриблик сайёҳ Ибн Баттута - Шамсуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммаднинг  “Туҳфат ан-нуззор фи ғароиб ал-амсор ва ажойиб ал-асфор” – “Ғаройиб шаҳарлар ва ажойиб сафарлар ҳақида назар соҳибларига туҳфа”  ёки “Сафарнома” асари орқали  таҳлил этилган.  Асарда  тилга олинган Олтин Ўрдага қарашли Хоразм ноиби  Нажмиддин Қутлуғ Темур каби тарихий шахснинг фаолиятига баҳо берилган.

Published

2025-05-22

How to Cite

Азимхўжа Атаходжаев. (2025). НАЖМИДДИН ҚУТЛУҒ ТЕМУР БОШҚАРУВИ ДАВРИДА ХОРАЗМ (ИБН БАТТУТАНИНГ “САФАРНОМА” АСАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ АСОСИДА). Historian, 1(1). https://doi.org/10.5281/zenodo.15487051