ЎРТА ОСИЁДА СОВЕТ МАФКУРАСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШДА КИНО САНОАТИНИНГ РОЛИ (ХХ АСРНИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИ)
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.15487172Аннотация
Совет ҳокимияти Ўрта Осиёда коммунистик мафкурасини тарғиб қилишда бир нечта усуллардан фойдаланган. Большевиклар томонидан коммунистик мафкурасини тарғиб қилишда матбуот материллари, адабиёт, санъат, кино, митинглар, маърузалар ва ҳатто илмий тадқиқотлардан кенг фойдаланганлар. Улар орасида энг жозибадори ва аҳолининг кенг оммасини қамраб оладигани бу – кино санъати эди. Совет ҳокимияти Ўрта Осиё жамиятида ўзининг ғояларни тарғиб қилишда урф-одатлар ва ислом дини қонун-қоидаларини қоралайдиган, совет ҳокимиятига қарши миллий озодлик ҳаракатларига салбий баҳо берадиган, социализм қурилиши, совет кишиларининг ҳаёти ва уларнинг “бахтиёр” турмуш тарзинини акс эттирадиган фильмларни ишлаган. Мақолада шу йўналишда ишланган фильмлар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинганлиги очиб берилган.